Балони қайтариш учун қўй сўйиш

Ассалому алайкум! Бизни қишлоқда бир иккита ёшлар ўз жонларига қасд қилишди. Шунга бало офатни қайтариш учун жонлик сўйишиб эхсон қилишди. Шу тўғрими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Балони қайтаришни йўли улар ўша ишларни нега қилаётганини чуқур ўрганиб, ўшани муолажа қилиш керак. Сўйилаётган бечора қўйни уларга нима алоқаси бор? Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 12:08 | Савол-жавоблар | 167 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar