Мухтожларга қилинган ёрдам закотга ўтадими

Ассалому алайкум! Менинг 2 та ховли уйим бор. Биринчисида ўзим яшайман, 2-сини қариндошлардан, уй жойи йўқ, умумий 5 жондан иборат 2 та ёш оилага ижара хаққисиз яшашига, текинга берганман. Моддий қийналган, уйи йўқ оилалар. Солиқлари ва баъзида комунал тўловларини хам ўзим тўлайман. Ижара хаққи олмаслигим ўша уй нархидан беришим керак бўлган закотни ўрнини босадими ёки беришим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган тўловлар ва олмаган ижара пули закотга ўтмайди. Уйни сотиш учун ёки пулни банд қилиш учун олган бўлсангиз, уйни қийматидан ҳам закот берасиз. Ўзингиз ёки фарзандларингиз учун олинган бўлса, унга закот берилмайди. Закотнинг шартларидан бири фақир-мискиннинг қўлига мулк қилиб бериш. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 12:41 | Савол-жавоблар | 173 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar