Аллоҳдан исбот талаб қилганлари ҳақида
Ассалому алайкум! Қуръонда 2 ҳолатда Пайғамбарлар Аллоҳдан исбот талаб қилишганини мантиғини тушунмадим. Аллоҳ ҳамма нарсага қодир Зот бўлса ундан исбот талаб қилинганидан мақсад нима бўлган бўлиши мумкин? 1). Иброҳим алайҳиссалом қайси сура экани эсимда йўқ Аллоҳга қараб сен қиёматда қандай қилиб ҳаммани чириб кетган бўлса ҳам тирилтирисан деганда Аллоҳ сен бунга шубҳа қилаяпсанми дейди шунда Иброҳим алайҳиссалом йўқ шубҳа қилмайман аммо кўнглим ҳотиржамлиги учун дейди. Мана шу ерда мен Иброҳим алайҳиссаломни қилган ишларини маъносини тушунмадим яъни агарда ишонсалар нимага исбот талаб қилади ўзлари пайғамбар бўлсалар Аллоҳнинг ҳамма нарсага қодирлигини билсаларда ўша жараённи кўрай деганлар. 2). Закариё алайҳиссалом Марям сурасида Аллоҳга нидо қилиб мен ва хотиним қариб қолдик сенга дуо қилиш билан бадбахт бўмаганман менга бир фарзанд бер дейдилар. Шунда Аллоҳ эй Закариё биз сенга Яҳё исмли ғуломни башоратини берамиз деб марҳамат қилади. Шунда Закариё алайҳиссалом мен ва хотиним қариб қолган бўлсак биздан қандай фарзанд бўлади деб сўрайди ва исбот талаб қилади. Шунда Аллоҳ сен 3 кунгача қавминга гапира олмайсан деб хабар беради. Муҳтарам устозлар, мана шу ердаги мантиқни мен нимагадир тушуна олмадим. Авваламбор Закариё алайҳиссаломни ўзлари аниқ равшан қилиб айтдилар яъни мен ва хотиним қариб қолдик энди биздан бола бўлмайди яратган роббим Аллоҳ сен эса қодир Зотсан шуни учун бизга фарзанд бер деган маънода аммо Аллоҳ фарзанд ҳушҳабарини бергандан кейин ажабланиб биздан қандай фарзанд бўлади аҳир биз қаримизку деганларини ва буни устига Аллоҳнинг ҳамма нарсага қодир сифатини биладиган пайғамбар сифатида исбот талаб қилишларини маъноси нима бўлган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Илм икки қисмга бўлинади. Эшитиб билиш ва кўриб билиш. Аниқки кўриб билгани эшитиб билганидан кучли бўлади. Иброҳим алайҳиссалом эшитиб билишни хосил қилдилар. Кўриб билишни ҳам хосил қилмоқчи бўлганлар. 2). Бу исбот талаб қилиш эмас, “Аёлим ҳомила бўлганига нима аломат бор” деб аломат сўрайди. Банда пайғамбар бўлганида ҳам банда бўлади. Бандалик аломатлари ундан зоҳир бўлиб туради. Қаранг, Аллоҳдан ўзга ҳеч нарсадан қўрқмаслиги керак бўлган зот Мусо алайҳиссалом асолари илонга айланганини кўриб қўрққанидан қочдилар. Бу эътиқодга тегишли эмас банданинг табиатига тегишли бўлган нарсадир. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:37 | Савол-жавоблар | 161 | Қуръони карим