Ҳазрати Али ҳақларида ҳадис

Ассалому алайкум! Яқинларимдан, Пайғамбаримз алайҳиссалом: "Мен илмнинг шаҳриман Али унинг дарвозаси" мазмунидаги ҳадисни эшитиб, саҳиҳ деб кўп дўстларимга айтганман. Яқинда бир имом ушбу ҳадисни шиалар ҳазрати Али р.а улуғлаш мақсадида тўқиб чиқаришган деб айтганини интернетда мр3 орқали эшитиб ўйланиб қолдим. Илтимос ушбу ҳадис ҳақида маълумот берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Алий розияллоҳу анҳу жаннат башорат берилган ўнта саҳобанинг бирлари. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг куёвлари. Биринчи бўлиб Ислом келтирганлардан. Жаннат йигитларининг саййидининг отаси. Саййидимиз Алий розияллоҳу анҳунинг фазилатлари беқиёс, динга қилган хизматларини чеки йўқ. Шундай бўлсада сиз айтган ҳадис тўғрисида уламоларимиз саҳиҳ эмас деганлар. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 13:13 | Савол-жавоблар | 175 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar