Никоҳ бузилиши

Ассалому алайкум! Онам дугоналарининг қизинига уйланмоқчиман аммо у қизга мандан олдин совчи келганида рози бўлишган. Номаҳрам ҳолатда гаплашмасликлари учун тўйдан аввал никоҳлаб қўйилганди ҳамма нарса аниқ қилиб тўй куни ҳам белгиланган эди. Тўй қилинмаса ҳам никоҳ ўқитилган бўлса улар эр-хотин ҳисобланишади, аммо улар бирга яшашмаган телифон орқали алоқа қилиб туришган. Аммо бази сабабларга кўра тўй тўхтади ва никоҳ бузилди. Уларнинг никоҳи бузилганини биламан аммо бу учун йигит қизга 3талоқ деганми йўқми билмадим. Агар ҳали бирга яшамаган бўлса аммо никоҳ ўқилган бўлса ҳам уларнинг никоҳи бузилиши учун у йигит 3 талоқ қилиши керакми? Бу қиз эридан ажрашган аёл каби идда сақлаши керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уч талоқ эмас бир талоқ қилиши ҳам кифоя қилади. Аммо албатта талоқ қўйиши керак. Идда ўтириши учун икки ишдан бири содир бўлган бўлиши керак.1). Яқинлик. Яъни эр-хотинлик алоқаси. 2). Шу яқинлик қилишга тўлиқ шароит бор ҳолда бир жойда иккисини ҳоли қолиши. Буни хилвати саҳиҳа дейилади. Агар бу иккисидан бирортаси ҳам бўлмаса идда ўтириш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 13:57 | Савол-жавоблар | 174 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar