Қарзни доллорга баҳолаш

Ассалому алайкум! Хозирда савдогарлар қарзга нарса берса сўмга сотади, лекин шу кунги доллар курсини ёзиб қўяди. Қачон қарзни қайтарганда курсга қараб курс кўтарилса қарзни устига қўшади. Курс тушса камайтирмайди. Бу рибо эмасми? Рибо бўлса шундай берасан деб туриб олса биз берсак, биз ҳам рибога аралашган бўламизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Улар сотаётганида сўмга сотдик демасдан “фалон долларга сотдик” дейишсин. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 09:49 | Савол-жавоблар | 156 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar