Соғликни суғурталаш
Ассалом-у алейкум азиз устозлар! 1. 8171-саволнинг жавобида мазмунан соғлиқни суғурталаш шаръан харомлиги айтилган. Лекин биласиз ривожланган давлатларда бу турмуш тарзининг асосий бир қисми, яъни бу тизимли даражада жудаям ривожланган. Масалан биз Германияда фаолият юритамиз ва суғурталаниш мажбурий, акс ҳолда иш шартномаси тузилмайди. Суғуртанинг 50%ини иш берувчи ва 50%ини ишловчилар тўлайди, ҳамма бундан жуда мамнун. Айтишим керакки биз ўзбекларнинг ўзи бу ерда қарийиб 25000 атрофида, бутун мусулмон аҳли бир неча миллион, шунда ҳаммамиз харом иш қилаётган бўламизми? Ўзимнинг шахсий фикрим шуки, бу тизим айни муддао, бой ҳам, камбағал ҳам юқори малакали тиббий хизматдан керак пайтда фойдалана олади, бойлар яшаб қолиб, камбағаллар дори-дармонга пули етмай ўлиб кетавермайди. Бир илми ва амали бор араб биродардан бу ҳақда сўраганимда айтдики, бу ҳалол, "олдинги даврларда (саҳобалар даврини назарда тутди адашмасам) шунга ўхшаш система бўлган, байтулмолдан олиб мухтожлиги борга улашилган" мазмунида жавоб берди. Саволимни беришдан мақсад фатвони муҳокама қилиш эмас аслида, бизни ҳолимиз қандай бўлишини билиш асосан. Илтимос шуни аниқлаштириб беринг устозлар. 2. Шайхимизнинг (Аллоҳ у кишини раҳматига олган бўлсин, жойини Фирдавснинг боғларидан қилсин) асарларини Германияга етказмаси йўлга қўйилишидан умид қилсак бўладими, менимча ҳилол нашр сизнинг қарамоғингиз остида. Аллоҳ қилаётган ишингизга ва илмингизга барака берсин! Сизлардек зотларни бизга йўлбошчи қилганлиги учун Ўзига ҳамд-у санолар, пайғамбаримиз алайҳиссаломга дуруд-у саловатлар бўлсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўзларингиздаги муфтийдан сўранглар. Чунки бизни юртда соғликни суғурта қилиш мажбурий эмас. Автоуловларни суғурта қилиш мажбурий,унинг учун биз ҳам суғурта қилдирамиз. Чунки усиз кўчага чиқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!2). Китоб, диск ва нашрётга оид саволлар бўйича [email protected] сайти ёки +99871216-29-27га мурожаат қилинглар. Администратор.
8 Май 2022, 13:57 | Савол-жавоблар | 151 | Ҳалол ва ҳаром