Тўғри маслаҳат бердимми ?

Ассалому алайкум! Бир Жумъа кунида, таҳоратхона ёнида биродарларимни кутиб турганимда, бир нотаниш бирордаримиз олдимга келиб, буринларидан қон оқаётганини ва мендан нима қилиш кераклигини сўраб қолдилар. Бурунларидан қон тўхтамаса таҳоратлари дуруст бўлмаслигини ўзлари ҳам, мен ҳам билиб турибмиз. Мен улардан қон умуман тўхтамаяптими деб сўрасам анчадан бери турибман тўхтамаяпти, рўмолчамни олишим билан қон тўхтамай оқаяпти дедилар. Мен уларга агар қон тўхтаса, таҳоратни фақат фарзларини бажарган ҳолда таҳорат олсангиз таҳоратингиз иншааллоҳ дуруст бўлади демоқчи эдим. Қон тўхтамаётганини билгач, биродаримиз энди нима қиламан Жумъа намозини ўқимасам гуноҳкор бўлиб қолмайманмикан деганларида, мен уларга менимча гуноҳор бўлмайсиз деган эдим ва биродаримиз ўша куни Жумъа намозини ўқимадилар. Мен эса ўша кундан бери бу воқеани ёдимга олишим билан ўшанда нотўғри қилмадиммикан деб ўйланавераман. Мен тўғри қилганманми ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қон пешиндан асргача тўхтамаган бўлса ўқиган жумаси жума бўлар эди. Мабодо тўхтаса пешин ўқиши керак бўлар эди. Тиш олдирганлар ҳам шу масалани билиб қўйишлари керак. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 14:08 | Савол-жавоблар | 156 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar