Университет қизларига насихат

Ассалому алайкум! Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин бу мубор ой Рамазонга етиб келдик. Телеканалларда исломий кўрсатув олиб борилмоқда Алхамдулиллаҳ. Хозир кўриб ўтирган эдим, ёзишга мажбур бўлдим. Мени бир саволим ва илтимос бор. Хижоб кийиш фарзми? Агар сатр аврат фарз бўлса нега айрим шу кўрсатувларда ислом академияси талабалари(қизлари) рўмолсиз чиқишмоқда?! Улар хар жабхада намуна бўлишлари керакмасми?! Илтимос агар ундай чиқишса чиқишмасин. Бу экран ортида ҳижобга кираман деб астойдил харакат қилятганларга қарши турганлар мана шу холатни кўриб пеш қилмайдими? "Ана улар хам рўмолсиз юрибтику" деб. Албатта, шу холатни ўз кўзим билан кўрганлигим учун ёздим. Ўз фикримни эътиборга оласизлар деган умиддаман!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало дуо қилинг, улар ҳам сиз айтгандек ҳолатларга муваффақ бўлсин. Ўзлари айтиб бераётган оят ҳадислар уларга албатта таъсир қилади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 14:19 | Савол-жавоблар | 161 | Медия
|
Boshqa savol-javoblar