Отамга тахорат ва намозни адо этишда ёрдам берсам дейман

Ассалому алайкум! Дадам мана 8 ойдирки бетоб, инсулътнинг иккинчиси ўтказдилар. Онам билан мени қарамоғимизда. Ўтириб туриш, гапириш ва ювинишга қийналадилар. Кун давомида уйда зерикиб ўтирадилар. Шовқун-сурон ёқтирмайдилар. Дадамга намоз ўқишда ёрдам бермоқчиман. Тахорат олиш ва 5 вақт намозни тўла тўкис адо этишда қандай йўл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Онангиз истинжо қилдириб қўйса ўтирган ўрнида ишора билан намозларни ўқиши жоиз. Сиз таҳорат қилдириб қўясиз. Агар ўтиришга ҳам қодир бўлмаса ётиб бўлса ҳам ишора билан намоз ўқийверади. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 13:07 | Савол-жавоблар | 182 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar