Вафот этганларга етиб борадиган амал

Ассалому алайкум! Яқинда онам бутун дунёга келган касаллик туфайли оламдан ўтдилар. Бу касалликка чалинишлари ва ўлимларига ўзимни бепарволигим ва бемеҳрлигим сабаб бўлди деган ўйдаман. Саволим шуки бундай ўйлашимдан онамларга азоб берилмайдими? Ва иккинчи саволим. Онамни қазо намозлари бор эди. Шу қазо намозларини ўрнига ўтадиган қандайдир иш-амал қила оламанми? Бўлса нима амал? Ва оҳирги саволим. Вафот этганлар учун ўқиладиган энг афзал сўра борми? Ҳозирда Таборак сурасини ўқиб турибман. Илмсизлик туфайли ноўрин саволлар берган бўлсам узр. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз бир нарсани унутманг инсоннинг ажали етмагунича ҳеч ҳам вафот топмайди. Ажали етса нимадир сабаб бўлади. қазои қадарга иймон келтириш иймоннинг шартларидан. Агар Аллоҳ онангизни вафот топишини хоҳламаганида сизни кўнглингизга нимадир қилишни солиб қўйган бўларди. Қўлингиздан келганича топганингизни фақир-мискинларга бериб савобини онангизга бағишланг. Оз деманг, каатта қилиб риё ҳам қилманг. Бардавом бўлсин. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 14:41 | Савол-жавоблар | 137 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar