Емимдан олсанг кейин жўжа сотаман деса

Ассалому алайкум! Бир ташкилот бройлер жўжа етиштиради ва шу бройлерлар учун ем ҳам ишлаб чиқаради. Жўжа сотиб олиш учун борсангиз шарт қўяди "Агар биз ишлаб чиқарган емни олсанг жўжа сотамиз бўлмаса йўқ" дейди шу жоизми? Жўжаси сифатли аммо еми сифатсиз бўлсачи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу шарт мутлақо жоиз эмас. Бу худди 1000 сўм қарз берсам устига қўшиб берасан деб шарт қўйишга ўхшайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам байъ ва шартдан қайтарганлар. Яъни юқорида сиз сўрагандек “фалон шартимга кўнсанг молимни сотаман” дейишга ўхшаш. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 14:52 | Савол-жавоблар | 143 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar