Хотини йўқлигида талоқ айтса

Ассалому алайкум! Хотини йўқлигида бола ўз онасини олдида жахл устида талоқ қўйса тушадими? Агар тушса қайта сўратиб олса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ сўзини аёли эшитиши шарт эмас. Оғиздан чиққани ҳисоб. Сўратиб олиш олмаслиги қандай талоқ тушганига боғлиқ. Шунинг учун ўзингизга яқин жойдаги талоқ масаласини пухта биладиган илмли киши билан субатлашиб масалага аниқлик киритиб олишингиз керак. Бу каби масалалар жонли мажлисда тарафларнинг ҳозирлигида кўрилади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 12:26 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar