ПАЙГАМБАРИМИЗ(САВ)НИНГ САВОДЛАРИ ХАКИДА
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БОРАКОТУХУ ВА МАХФИРАТИХИ ВА РИЗВАНАХУ ХУРМАТЛИ ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИ Саволим Пайгамбаримиз(С.А.В) хат саводлари хакида Бир куни бир намозхон биродарим билан,Пайгамбаримиз(С.А.В) саводи бор йуклиги хакида тортишиб колдик.Мен Пайгамбаримиз(С.А.В) умрининг охиригача укиш ва ёзишни билмаганлар дедим.Биродарим эса,-Йук Росулуллох(С.А.В) пайгамбар булгунларига кадар саводсиз булганлар,Пайгамбар булганларидан кейин саводини чикариб укиш ва ёзишни урганган булишлари керак.Чунки умматларини илм олишга ундаб,узлари савод чикармай колмайдиларку деди.Хузурида баъзи сахобалар куръон сураларини ёзиб олишган,уларни текшириш учун савод булиши керакку деди биродарим.Мен эса -Пайгамбаримиз(С.А.В)нинг саводини чикарганларини укимагани ва эшитмаганим учун бирор нарса айтолмайман.-Келинг яхшиси буни Шайх хазратларидан сураймиз дедим.Биродарим гапимни маъкуллади.Айтинг Хазрат Пайгамбаримиз(С.А.В) умрининг охиригача яъни Куръон тугал булгунига кадар укиш ва ёзишни билмаганларми?Ёки биродарим айтганидай Пайгамбаримиз(С.А.В) Пайгамбар булганларидан кейин саводини чикариб укиш ва ёзишни урганганларми? Жавобингиз учун Аллох сиздан рози булсин Омийн Аллоху Акбар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аллоҳ таоло «Жумуъа» сурасида:«У зот саводсизлар ичидан, гарчи улар бундан аввал очиқ залолатда бўлсалар ҳам, уларга оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди», деган (2-оят).Биз, «саводсиз» деб таржима қилган маъно араб тилида «уммий» дейилиб, бу сўз ўқиш-ёзишни билмайдиган шахсга нисбатан ишлатилади. «Умм»–она дегани. Яъни, онадан туғилгандек, ўқиш-ёзишни ўрганмай юрган, деган маънони тушуниш керак. Ўша давр араблари уммий қавм дейилган, чунки уларнинг ичларида ўқиш-ёзишни биладиганлари жуда оз бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўқиш-ёзишни мутлақо ўрганмаганлар.Уларнинг бу далилига жавоб:«Уммий»–«саводсиз» сўзи Қуръони Каримда олти марта келган.1. «Бақара» сурасида Аллоҳ таоло Бани Исроил ҳақида:«Уларнинг ичида китобдан бехабар, хомхаёлдан бошқани билмайдиган уммийлар бор. Улар фақат гумон қиладилар, холос», деган (78-оят).2. Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасида:«Ва китоб берилганларга ва уммий–саводсизларга: «Исломга кирдингизми?» деб айт. Агар Исломга кирсалар, бас, батаҳқиқ, ҳидоят топдилар. Агар юз ўгирсалар, сенинг зиммангда етказиш, холос. Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир», деган(20-оят).3. Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасида Бани Исроил ҳақида:«Аҳли китоблардан, агар ҳисобсиз молни омонат қўйсангиз, уни сенга адо қиладиганлари бор ва бир динорни омонат қўйсанг, устида туриб олмагунингча, сенга адо қилмайдиганлари ҳам бор. Бу уларнинг, уммийлар учун бизнинг устимизга йўл йўқ, дейишларидандир. Улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзларлар», деган (75-оят).4. Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида:«Улар ўз ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолида топиладиган, уларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган, уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган, устиларидаги юкни енгиллатиб, кишанларни ечадиган Пайғамбарга–уммий Набийга эргашадилар», деган (157-оят).5. Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида:«Бас, Аллоҳга ҳамда Унинг Расулига, Аллоҳ ва Унинг калималарига иймон келтирадиган уммий набийга иймон келтиринг. Ва унга эргашинг, шоядки, ҳидоят топсангиз», деган (158-оят).6. Юқорида зикр қилинган «Жумуъа» сурасидаги оят.Ушбу оятлардаги «уммий» сўзининг икки хил маъноси бор. Биринчиси–ўқиш-ёзишни ўрганмаганлик. Иккинчиси–Аллоҳ таоло томонидан китоб туширилмаганлик.Исломгача арабларда икки уммийлик ҳам бор эди. Қуръони Карим нозил бўлгандан кейин китоб туширилмаганлик уммийлиги йўқ бўлди.Ўқиш-ёзишни билмаслик уммийлиги эса, таълим билан йўқ бўлди. Бу уммийлик оддий кишиларга нисбатан айб ва нуқсондир.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммийликлари эса, мақтов ва фахрдир.Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ўқиш-ёзишни мутлақо ўрганмаганлар. Албатта, Аллоҳнинг улкан ҳикмати туфайли шундай бўлган. Нега ҳикмат деяпмиз? Чунки саводсиз жамиятда уммий бўлиб ўсган, умрида ҳеч нарса ўқимаган-ёзмаган, ўзга динлар шариат ва маданиятларидан бехабар вояга етган, Пайғамбар бўлганларидан кейин ҳам ўқиш-ёзишни ўрганмаган бир одам қирқ ёшга тўлганларида, Аллоҳнинг иродаси билан, халқларни дунёда энг мукаммал дин бўлмиш Исломга даъват қила бошладилар. У кишига Қуръони Карим оятлари тушиб, ўтган ишлар, келажак воқеалар, ахлоқ ва одоб қоидалари, ибодатлар, сиёсат, иқтисод ва инсон ҳаётининг барча тарафларини ўз ичига қамраган, унга икки дунё саодатининг кафолатини берадиган ҳукмлар баёни келди. Замонлар ўтиши ва илм-фан ривожланиши билан Қуръон мўҳжизалари тасдиқланиб бормоқда. Саҳрода ўсган, ўқиш-ёзишни ўрганмаган одамдан барча замонларнинг энг ҳақ таълимоти ўзидан-ўзи чиқмаслигини, фақат оламлар Парвардигоригина Ўз қудрати, илми ва ҳикмати билан бу ишга қодир эканини тушуниш қийин эмас. Бунга дўст ҳам, душман ҳам тан бермасдан иложи йўқ.
1 Май 2022, 00:27 | Савол-жавоблар | 169 | Ақийда