Ишхонамдаги ҳолатлар
Ассалому алайкум! Ишхонамиздаги бир неча масалага ойдинлик киритиб берсангизлар илтимос. Бу мен учун жуда ҳам муҳим. Олаётган пулимга харом аралашишини истамайман. 1. Яқинда бир ҳолат рўй берди. Бир аёл келиб еълон ёзиб чиқартириб беришимни сўради. Еълонга массаж ва депиляция деб ёздириб кетти. Мен депиляция нима еканлигини билмас едим, кейин билиб қолдим. Ахир массажни ҳам мумкин бўлган (масалан ёш болаларга ва ҳ.к) жойлари борку. Айрим савол жавобларингизда депиляция қилдириш ҳам мумкин деб жавоб берипсизлар, лекин ножоиз жойлари ҳам борлигини билдим. Енди у инсонга бу еълонларни чиқартириб берганим учун гуноҳига шерик бўлиб қолмайманми? агар шундай бўлса ундан олган пулимни савоб умид қилмай еҳсон қутисига ташласам бўладими? Жуда ҳам ўйланиб қолдим. 2. Биз ишхонада телефонларга СИМ-карта сотамиз. Шу пайтгачам СИМ-карта текин бўлган, СИМ-карта сотсак хўжайин ўзи пул берар еди. Лекин бир неча кун аввал хўжайинимиз буни пуллик қилиб қўйди. Яъни мижоздан пул олишимизни, ўзи бизга пул бермаслигини айтдилар. Хизмат ҳаққига деб, ёки СИМ-картани пуллик бўлди деб мижоздан пул олсак жоизми? 3. Ишхонада мажбурий автосуғурта ҳам бор. Бу ишни ножоиз еканлигини ва уни қилганимиз учун пул олишимиз ҳам мумкин емаслигини сўраб билдим. Энди мени бир нарса ўйлантирмоқда. Агар танишларимиз (дўстларимиз, қарндошлар, қўшни ва ҳ.к) келиб қилиб беришимизни сўраб қолса, уларга ҳеч қандай иш ҳаққи олмасдан қилиб берсак бўладими? Чунки улар барибир бошқа жойдан бўлса ҳам қилдиришадиб яна қимматроқга, чунки бу қонунда мажбур қилиб белгилаб қўйилган. Шу танишларимизни қимматга тушмасин деб, улардан пул олмай қилиб берсам бўладими? Ёки бу ҳам гуноҳга шерик бўлиш ҳукмига кирадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Инсон ўзини-ўзи дипелация қилишни тушунган бўлсанги тўғри. Аммо ўзидан бошқани дипелация қилишини аввал ҳам жоиз демаганмиз, ҳозир ҳам жоиз демаймиз. У аёл ҳам ўзгаларни дипелация қиладиган бўлса эвазига оладиганингиз ҳам жоиз эмас. савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга тарқатиб юборинг.2). Қонунда сим карта текинми ёки пулликми шуни бизга ёзинг. 3). Гап ҳақ олишда эмас ўша суғуртани қилишда. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 15:03 | Савол-жавоблар | 172 | Молия ва тижорат