Кўзларни чизиш

Ассалому алайкум! Барчамизга маълумки инсон ва жонли нарсаларнинг суратини чизиш мумкин эмас. Лекин яқин кунларда шундай гапларни эшиттим ва ойдинлик киритмоқчиман. Инсонни тасвирини чизганда унинг кўз ва бурнини чизмасдан чизса бўлади дейишди. Шу масалага ойдинлик киритиб беришингизни сўрамоқчи эдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бут, расм ва хайкалларга сиғинувчилар асосан бош қисмига сиғинишади. Шу боши бўлмаган нарсаларни чизиш шаръан жоиз. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 15:14 | Савол-жавоблар | 169 | Медия
|
Boshqa savol-javoblar