Устозга туҳмат қилувчи мутаассиблар
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, қилаётган солиҳ амалларингизга Аллоҳ таоло барака ато этсин. Саволим шуки бугунги кунда Ҳазрат Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳга қилинаётган туҳматлардан юрагимиз тилка пора бўлмоқда. Яна бу гапларни бизда водийни кўзга кўринган катта домлалари томонидан тарқатилётгани ачинарли. Улар билан бахслашганимиз сари уларни туҳматлари кўпаймоқда Жим қараб туришга эса виждон ва Ҳазратга бўлган муҳаббатимиз йўл қўймаяпти. У кишини исломга қилган хизматларини наҳот кўришмаса?! Улар муттаасиб бўлиб қолган. Азиз устозлар уларга қандай жавоб бериш керак маслаҳат беринглар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уларнинг бундай қилмишлари жаҳолат ҳисобланади. Жаҳолатга энг тўғри жавоб индамасдан ўша мажлисдан туриб кетишдир. Қалбида муҳаббати борлар бу каби гаплар бошланиши билан шарт туриб кетишлари керак. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:53 | Савол-жавоблар | 137 | Администратор