Телефондаги хиёнат кечириладими

Ассалому алайкум! Мани эрим сафардала 2йил булди. Биз бир биримизни жуда яхши курамиз.манга хеч хиёнат килмаганлар.16 йил яшадик 3 фарзандим бор. Лекин якин дустларини кизи эримдан 20 ёш кичик якинда турмуш курган 3 ойлик хомиладор хатто эри бор киз эримни номерини топиб аввал пул сураган шифохонадаман карз бупколдим деб мани эрим манга айтиб 500мингбердила.кейин каттарок пул сурабди бермасала йулдан уриш максадида сизни севаман, ажрашсам олассими деб фахш сузлар билан гангиратган. Эрим хам ёш кизга ширин сузларига учиб гаплаша бошлаган. Муносабатлари ишкий булиб купайган. 7кунда у кизни эри телеграмдаги смсларини, овозларини, расмларини, топиб олган. Кейин мени чакириб курсатди. Эрим ман уни калака килдим чунки эри бор буптурип ман билан пул олиш учун гаплашганини билганман деяпти. Аммо мен уз кулокларим билан у киззи эркалатиб гапирганини ва севаман деганини эшитганим учун яшамиман деяпман. Эрим эса ажрашмиман, ман факат сани севганман деяптилар. Кечиролмаяпман нима килай ёрдам Беринг. Саволим у зино қиганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз сал кечиримлироқ бўлинг. Инсон борки хато қилади. Тавба қилса, Аллоҳ кечиради. Эрингиз қилган ишига тавба қилсин. Аллоҳ кечирганда бандаси нимага кечирмайди. Сиз ҳам кечиримли бўлинг. Эрингизни ёнида бўлганингизда шу ишлар бўлмас эди. Инсон ўзини ҳалолидан баҳра олиб турмаса, ҳаромга мўралашни бошлайди. Энди сокинлик билан, ақлни ҳисдан устун қўйиб оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилинглар. Иложини қилиб эрингизнинг ёнига кетинг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 15:14 | Савол-жавоблар | 193 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar