Намозни бузиши мумкинми

Ассалому алайкум! Мен ва аёлим намоз ўқиймиз, баъзида мен намозимни олдинроқ бошлаб юборганимда аёлим бошқа хонада намоз ўқийди, менинг намозим тугамаган бўлса аёлим намоз ўқиган хона мен намоз ўқиган хонадан қиблага яқинроқ бўлса яни олдироқда бўлса менинг намозим бузилган бўладими ёки аксинчами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизга иқтидо қиладими? Алоҳида бўлса бузилмаслигига шак-шубҳа йўқ. Алоҳида ўқилганда аёл киши эридан кечиктириб ёки орқасида ўқисин деган гап ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 15:14 | Савол-жавоблар | 178 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar