Қарзни кечиб юбориб кейин қайтариб олиш

Ассалому алайкум! Бир инсон бошқа бир инсонга қарз берсаю орадан вақт ўтгандам кейин қарз олган инсоннинг оилавий шароитини тушуниб ёки пули йўқлиги сабабли унга берган қарзини кечиб юбордим деса ва кейинчалик ёқ кечиб юбормагандим берасан деб туриб олса Иккала тарафнинг ҳам ҳукми қандай болади Нима қилиниши керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қарздор кечганингни қабул қилмайман, қарзимни бераман деса кечилмаган ҳисобланади. Майли кечган бўлсанг деса ёки кечдим деганда индамаган бўлса ҳақдор олиши жоиз эмас. чунки у ўша вақт кечганлигининг савобини олган бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 09:21 | Савол-жавоблар | 136 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar