Таҳоратга ярамайдиган сув

Ассалому алайкум! "Кифоя" китоби 120-саҳифасида агардаки сувни покланиш мақсадидан бошқа мақсадда иситилса таҳоратга ярамаслиги айтилган. Ичиш учун қайнатилган сувни ҳам таҳорат ва ғуслда ишлатиб бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри ёзибсиз. Сувни иситилишидан ташқари шўрва қилиш учун иситилиб нарсаларни солинса ёки ичиш учун чой қилиб дамлаланса у билан таҳорат жоиз бўлмайди. Аммо ишқорлиги зиёда бўлиши учун нарса аралаштирса зарари йўқ. Масалан ўша вақтларда сидр деган ўсимликни аралаштиришган. Совуни ишқорлиги кучайиши учун. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 15:14 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar