Патога боришлик

Ассалому алайкум! Бизни диёрларда бирор хонадонда кимдир вафот этса эртаси куни, 3 куни, 40 кун бўлгунча тонг сахардан махалла куй, қариндош уруғ ва хоказо юзлаб одамлар мусибат етган хонадонга Пато ўқишлик учун келади. Қуръонни бир қори тинмай ўқиб туради, янги гуруппа одам келса бошқа ўқийди. Агар Қуръон ўқиб мархумга бағишланса савоби ўша мархумга етиб борса хар бир одам ўз уйида Қуръон тиловат қилиб ўтган мархумга бағишласа бўлмайдими? Кунлар совиши билан мусибат етган хонадон эгаларига бундай маросимларни кузатиш жуда қийин, аёллар, ёш боллар, кимнидир бир хона уйи бор, роса сарсон бўлишади. Мархумни яқинлари эшик олдида то обедгача совуқ еб келди кеттини кузатади. Бундай амаллар Қуръон ва хадис ёки мазхабда буюрилганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда пато деган нарса йўқ. Шариатимизда бошига мусибат тушган кишини олдига бориб, мусибатини аритиш, тасаллий бериш, бирор ёрдамга муҳтож бўлиб қолса ёрдам бериш деган нарса бор. Буни номини таъзия дейилади. Кўп нарсалардаги каби таъзияни ҳам одамлар орасида сурати қолиб маъноси йўқолиб қолган. Бориб фақат Қуръон ўқиб келиш бўладиган бўлса ўзини уйида ўқиб савобини бағишлаши мумкин. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 15:25 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar