Динсизларнинг қўлида ишлаш
Ассалому алайкум! Устозлар Илимларингиз бунданда зиёда бўлсин. Бир гап эшиттим Динсизларнинг қўлида Мусулмон инсон ишлаб бўлмас экан ҳоҳ ўзини юртида ҳоҳ бошқа юртларда деган. Шу гап ростми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу гап нотўғри. Ношаръий ишларни қилиш жоиз эмас. Хоҳ у мусулмонни қўлида бўлса ҳам. Шариатга мувофиқ бўлган ишларни номусулмон кишининг қўлида ишлаб ҳам қилиш жоиз. حَدَّثَنَا خَبَّابٌ قَالَ: كُنْتُ رَجُلًا قَيْنًا، فَعَمِلْتُ لِلْعَاصِ بْنِ وَائِلٍ فَاجْتَمَعَ لِي عِنْدَهُ، فَأَتَيْتُهُ أَتَقَاضَاهُ، فَقَالَ: لَا وَاللهِ، لَا أَقْضِيكَ حَتَّى تَكْفُرَ بِمُحَمَّدٍ. فَقُلْتُ: أَمَا وَاللهِ حَتَّى تَمُوتَ ثُمَّ تُبْعَثَ فَلَا. قَالَ: وَإِنِّي لَمَيِّتٌ ثُمَّ مَبْعُوثٌ؟ قُلْتُ: نَعَمْ. قَالَ: فَإِنَّهُ سَيَكُونُ لِي ثَمَّ مَالٌ وَوَلَدٌ فَأَقْضِيكَ. فَأَنْزَلَ اللهُ تَعَالَى أَفَرَأَيْتَ الَّذِي كَفَرَ بِآيَاتِنَا وَقَالَ لَأُوتَيَنَّ مَالًا وَوَلَدًا Хаббоб розияллоҳу анҳу бундай сўзлаб берди:
«Мен темирчи эдим. Ос ибн Воилга ишлаб бердим. Унда менинг (ҳаққим) тўпланиб қолди. Унинг олдига ҳаққимни сўраб бордим. У: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, Муҳаммадга куфр келтирмагунингча ҳақингни тўламайман», деди. Мен: «Билиб қўй! Аллоҳга қасамки, йўқ! То ўлиб, қайта тирилмагунингча (асло куфр келтирмайман)», дедим. У: «Мен ўлиб, кейин қайта тириламанми?» деди. Мен: «Ҳа!» дедим. У: «Бўлмаса, у ерда ҳам менинг мол-дунё ва бола-чақам бўлади, ўшанда ҳақингни тўлайман», деди. Шунда Аллоҳ таоло «Оятларимизга куфр келтирган ва: «Албатта, (охиратда) менга мол-дунё ҳамда бола-чақа берилажак», деганни кўрдингми?»(ояти)ни* нозил қилди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
* Марям сураси, 77-оят. عن ابن عباس رضي الله عنه: أن عليا ـ رضي الله عنه ـ أجر نفسه من يهودي يسقي له كل دلو بتمرة ـ أخرجه البيهقي وابن ماجه Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Алий розияллоҳу анҳу бир челак сув тортиш эвазига бир дона хурмо олиш учун яҳудийга ишчи бўлиб тушган.
Байҳақий ва ибн Можалар ривояти.
Бу ҳадиснинг санада тўғрисида турли гаплар бўлсада бу борада келган бошқа ҳадисларни қўллаш учун кифоя қилади. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 00:16 | Савол-жавоблар | 156 | Ислам