Йўл ёпилгани учун нархни кўтариш

Ассалому алайкум! Бозорда ишлиман хитойдан мол келади. Хитойда кассаллик чиқиб мол кириши 2-3 ойга балки ундан ҳам кўп вақтга ёпилди. Шуни ҳисобига бизда ҳам бизга ўхшаш дўкончиларда ҳам товарнинг нархлари ошиб бормоқда. 2-3 ойдан кейин жуда қимматлашиб кетса керак, чунки тавар кирмаябди, расход ўшанча. Ўзимизди бор молни сотамиз, шу холатда молни қимматроқ сотсак шариатимизга тўғри келадими? Ҳаром савдо қилиб қўйшдан қўрқвомман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром бўлмайди. Инсофни унутиб қўйманглар. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 15:36 | Савол-жавоблар | 155 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar