Бюртманинг устига қўйиладиган қўшимча нарх
Ассалому алайкум! Мен бир ишлаб чиқариш фирмасида ишлайман (офис менеджер) бўлиб. У ерда хам ишлаб чиқарилади, ўрнатилади ва сотилади. Мен келган ё қўнғироқ қилган мижозлардан астойдил буюртма олиб қолишим керак. Буютрманинг нархи хисоблангач ўша нархни айтмай устига нарх қўшиб айтшимиз керак(базида жуда ошириб айтишади). Мижозга устига қўйилган нархни айтамиз чегирма сўраса тушиб берамиз ўзининг нархига яқин қилиб. Бошида келганимда ундай эмасди мен ўз нархида сотардим. Кейин менга ошириб айтишни мижозга сўнг келиштириб, шунча қилиб берамиз десак мижоз олади деб ўргатишди. Саволим шундан иборатки: Менга хозирги қилаётган ишим хеч хам ёқмаяпти. Одамларни алдаб сотиш ундай ишлаб топилган пул халол хам эмас тўғрими? Намоз ўқийман, Қуръон хам ўқийман ўрганиб келмоқдаман халигача. Ибодат қилиб, Қуръон ўқиб, рўза тутиб юрсада топган пули харомдан бўлса ахир нотўғрику?!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас. Узоққа ҳам боришмайди. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 15:36 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас. Узоққа ҳам боришмайди. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 15:36 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар