Бошқалардан ёрдам сўраш

Ассалому алайкум! Яхшилик ҳам мусибат ҳам Аллоҳ томонидан келади. Мусибат келганда Аллоҳдан деб билиб Унгагина суянамиз. Ўзингдан ўзгага муҳтож қилма ё Робби, бандасидан эмас Аллоҳдан сўранг деймиз. Лекин қариндош-уруғ ва таниш билишлардан ҳам ёрдам сўраймиз. Мусулмон кишини бундай ҳолатда ақидаси, эътиқоди қандай бўлиши керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фақат Аллоҳнинг қўлида бўлиб, бошқаларни қўлидан келмайдиган нарсаларни бандасидан сўраш Аллоҳни тасарруф қилишида ширк келтириш дейилади. Масалан Аллоҳдан ўзгадан фарзанд сўраш, шифо сўраш, ризқ сўраш кабилар. Аммо бандасини қўлига ҳам берилган сабабларни бандасидан сўраш ширк эмас. Масалан қорни очган одам таом сўраши каби. Касал бўлган одам муолажа қилишини сўраши каби. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 16:20 | Савол-жавоблар | 172 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar