Дам солиш хақида далил
Ассалому алайкум! Маълумки таом ёки сувга пуфлаш мумкинмас. Қуръон сураларини ўқиб сувга дам солиб ичишдан хам хўжайиним қайтаряптилар. Қуръоннинг барокати бор мумкин деб айтсам, исбот хадис сўраяптилар. Шунга сизлардан сўрамоқчиман. Мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар мумкин бўлмаганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни қилмас эдилар. عَنْ ثَابِتِ بْنِ قَيْسِ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَنَّهُ دَخَلَ عَلَى ثَابِتِ بْنِ قَيْسٍ - قَالَ : أَحْمَدُ وَهُوَ مَرِيضٌ - فَقَالَ : " اكْشِفِ الْبَأْسَ رَبَّ النَّاسِ عَنْ ثَابِتِ بْنِ قَيْسِ بْنِ شَمَّاسٍ " ثُمَّ أَخَذَ تُرَابًا مِنْ بَطْحَانَ فَجَعَلَهُ فِي قَدَحٍ ثُمَّ نَفَثَ عَلَيْهِ بِمَاءٍ وَصَبَّهُ عَلَيْهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ Собит ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Собит ибн Қайснинг олдига кирдилар. – Аҳмад: «У бетоб эди», деди – Шунда у зот: «Одамларнинг Роббиси, Собит ибн Қайс ибн Шаммосдан шиддатни оч(кетказ)», дедилар. Сўнг «Батҳон»нинг тупроғидан олиб бир қадаҳга солдилар. Кейин унга сув билан дам уриб, устидан қўйдилар», деди».
Абу Довуд ривоят қилган.عَنْ عَوْفِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا نَرْقِي فِي الْجَاهِلِيَّةِ فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، كَيْفَ تَرَى فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: اعْرِضُوا عَلَيَّ رُقَاكُمْ، لَا بَأْسَ بِالرُّقَى مَا لَمْ يَكُنْ فِيهِ شِرْكٌ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жоҳилият даврида дам солар эдик. Бас:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бу ҳақида нима дейсиз?» дедик. Шунда у зот:
«Менга дам солишингизни кўрсатинг-чи? Модомики, унда ширк бўлмаса, дам солишнинг ҳечқиси йўқ», дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар. عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ لِي خَالٌ يَرْقِي مِنَ الْعَقْرَبِ، فَجَاءَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، نَهَيْتَ عَنِ الرُّقَى وَأَنَا أَرْقِي مِنَ الْعَقْرَبِ، فَقَالَ: مَنِ اسْتَطَاعَ مِنْكُمْ أَنْ يَنْفَعَ أَخَاهُ فَلْيَفْعَلْ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:609. Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Менинг бир тоғам бор эди. Чаён чаққанда дам солар эди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, дам солишдан наҳий қилдингиз. Мен чаён чаққанда дам солар эдим», деди у.
«Сиздан ким ўз биродарига наф беришга қодир бўлса, берсин», дедилар у зот».
Иккисини Муслим ривоят қилган.
Имом Бухорий ва имом Муслим Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар айтилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ётар жойларига кирсалар, «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ва икки «Қул аъузу»ни ўқиб, кафтларига дам солар ва юзларига, баданларининг қўл етадиган жойларига суртар эдилар».عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ إِذَا اشْتَكَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَقَاهُ جِبْرِيلُ، قَالَ: بِاسْمِ اللهِ يُبْرِيكَ، وَمِنْ كُلِّ دَاءٍ يَشْفِيكَ، وَمِنْ شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ وَشَرِّ كُلِّ ذِي عَيْنٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бетоб бўлиб қолсалар, у зотга Жаброил дам солар эди:
«Бисмиллаҳи юбрийка. Ва мин кулли дааин яшфийка. Ва мин кулли шарри ҳаасидин иза ҳасад ва шарри кулли зи айнин», дер эди».
Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Дуонинг маъноси бундай: «Сени тузатадиган ва ҳар бир дардингга шифо берадиган Аллоҳнинг номи ила, ҳар бир ҳасадчининг ҳасад қилган пайтидаги ҳасаднинг ёмонлигидан ва ҳар бир кўзи борнинг ёмонлигидан (паноҳ сўрайман)».عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا اشْتَكَى يَقْرَأُ عَلَى نَفْسِهِ بِالْمُعَوِّذَتَيْنِ وَيَنْفُثُ، فَلَمَّا اشْتَدَّ وَجَعُهُ كُنْتُ أَقْرَأُ عَلَيْهِ وَأَمْسَحُ بِيَدِهِ رَجَاءَ بَرَكَتِهَا. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тоблари қочса, муъаввизатайнни ўқиб, ўзларига дам солар эдилар. У зотнинг дардлари оғирлашганда мен қироат қилиб, баракаси умидида қўлларини суртар эдим».
Учовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Биз ҳам ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, бетоб бўлганимизда муъаввизатайнни ўқиб, дам солишга одатланишимиз лозим. Шунингдек, яқинларимиз бетоб бўлганларида ушбу икки муборак сураларни қироат қилиб, баракаси умидида қўлларимизни беморларимизга суртишга одатланишимиз керак. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 17:04 | Савол-жавоблар | 164 | Ибодатлар