Турмуш ўртоғимнинг иймони
Ассалому алайкум! Турмушимизга 3 йил булди. 1 нафар фарзандимиз бор. Мен 1 ой олдин турмуш ўртоғим китобимизга, пайғамбаримизга ва қайта тирилишга ишонмаслигларини билиб қолдим(астағфируллоҳ). Аллоҳга ишонар эканлар. Яқинда сайтларинг орқали инсон думғаза орқали қайта тирилишини, уни ёқиб бўлмаслигини ўқиб айтсам ҳам фойдаси бўлмади. Илтимос менга маслаҳат беринглар нима қилишни билмай қийналиб кетдим. Шунча йил бирга яшаганимиз ҳалол бўлмайдими? Фарзандимиз ҳам шу тушунча билан катта бўлишидан қўрқаман. Аҳир никоҳдан ўтгандик, бунақалигини билмасдим. Энди мен нима қилай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бирор домланинг олдида боришга кўндиринг. Агар қабул қилса ва тушунчасини тўғриласа ўша жойда никоҳингизни янгилаб бирга яшанг. Китобга, пайғамбаримизга ва қайта тирилишга иймон келтириш иймоннинг фарзи ҳисобланади. Улардан бирортасига иймон келтирмаса мўмин бўлмайди ва бирга яшашингиз ҳам ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 17:26 | Савол-жавоблар | 175 | Турли саволлар