Судхўрнинг тавбаси

Ассалому алайкум! Бир киши бундан 10 йилар олдин судхўрлик қилган. 2 кишига фоиз эвазига пул берган экан. Ҳозир шу қилган ишидан қаттиқ афсусда. Шу пуларни қайтариб бермоқчи, пуларни олган инсонларга қайтариб берган афзалми ёки камбағал мискинларгами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Пулни ўз эгаларига қайтариб берсин.  عن أبي هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرِّبَا سَبْعُونَ حَوْبًا، أَيْسَرُهَا نِكَاحُ الرَّجُلِ أُمَّهُ، وَأَرْبَى الرِّبَا : اسْتِطَالَةُ الرَّجُلِ فِي عِرْضِ أَخِيهِ.  ورواه الإمام أحمد في المسند Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Рибо етмиш жуздир, уни(гуноҳи)нг энг енгили киши онаси билан яқинлик қилиш билан баробардир. Рибонинг энг каттаси киши ўз биродарининг обрўсини тўкишдир”.
Имом Аҳмад “Муснад”ларида ривоят қилганлар. عن عبد الله بن حنظلة غسيل الملائكة قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: درهم ربا يأكله الرجل وهو يعلم أشد من ست وثلاثين زنية. رواه أحمد، والطبراني في الكبير Абдуллоҳ ибн Ҳанзала(фаришталар ғусл қилдирган зот) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Киши билиб туриб рибодан бир дирҳам ейиши 36 бор зино қилишдан қаттиқдир” дедилар.
Имом Аҳамад ва Табаронийлар ривояти.
Аллоҳ қалбингизга солиши кечириши ирода қилганининг аломатидир. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:56 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar