Намоздаги такбирлар

Ассалому алайкум! Агар масжидда имомнинг олдида фақат 2 та микрофон бўлса (биттаси саждагоҳ ёнида, иккинчиси қиёмда туриб қироат қилинадиган даражадаги баландликда), имомнинг рукъуга кетгандаги такбири тўлиқ эшитилмайди(имомга яқин турган муқтадийлар бундан мустасно, аммо масжид катта бўлганлиги учун қолганларга деярли эшитилмайди). Бу ҳолат жалсада ўтирганда ҳам кузатилади. Шу ҳолатда биз ўзлармиз такбирни махфий тарзда айтишимиз керакми ёки имомнинг айтганлари(бизга тўлиқ эшитилмасада) кифоя қиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имом айтсаю-айтмаса ҳар бир иқтидо қилувчи биринчи такбирни айтиши фарз, қолганларини айтиши суннат. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 17:37 | Савол-жавоблар | 151 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar