Рўза аслида бир кунми
Ассалому алайкум! Бир одам бундай гапириб қолди, унинг айтишича аслида рўза бир кун тутуларкан, қайси кунлигини хеч ким билмас экан, билмагани учун мусулмонлар 30 кун тутайканлар, ўша 30 кун ичида бир кун рўза куни бўларкан, рўза куни қайси эканини фақат яхудийлар билар экан ва хеч кимга айтмас эканмиш. Шу гап қанчалик хақиқатга яқин? Ман ишонмадим ва сўрашга қарор қилдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша одам исломга туҳмат қилибди. Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади: أَيَّامًا مَّعْدُودَاتٍ فَمَن كَانَ مِنكُم مَّرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِّنْ أَيَّامٍ أُخَرَ وَعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ فَمَن تَطَوَّعَ خَيْرًا فَهُوَ خَيْرٌ لَّهُ وَأَن تَصُومُواْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ184. Саноқли кунларда. Сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғи бошқа кунлардан. Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таомича фидя бордир. Ким яхшиликни ўз ихтиёри ила қилса, бу ўзи учун яхшидир. Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир.
Яъни рўза фарз қилинган кунлар «саноқли кунлар»дир. Рўза тутишнинг ўзига яраша машаққати бор. Шунинг учун Аллоҳ таоло беморлик ва мусофирлик туфайли бир оз қийинчиликда турган бандаларига машаққат устига машаққат бўлмасин деб, енгиллик берди:
«Сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғи бошқа кунлардан».
Яъни бемор тузалгандан сўнг, мусофир сафардан қайтгандан сўнг неча кунни тутмаган бўлса, ўшанча кун қазо рўза тутади. Уламоларимиз беморлар сафига ҳомиладор ва эмизадиган аёлларни ҳам қўшганлар. Ҳомиладор аёл неча кун рўза тутмаган бўлса, туққанидан кейин шунча кун қазо рўза тутади. Эмизадиган аёл ҳам боласини кўкракдан ажратганидан сўнг қазо рўза тутади.
«Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таомича фидя бордир».
Яъни ёшлари улуғ бўлиб, рўза тутишга ярамай қолган кишилар тутилмаган ҳар бир кунлик рўза ўрнига бир мискинни тўйдирадилар. Бу эса ўзи яшаб турган диёрнинг ўртача таоми ҳисобида бўлади. Буни «фидя бериш» дейилади.
Уламоларимиз ушбу тоифага тузалмайдиган, сурункали касали бор кишиларни ҳам қўшганлар. Уларнинг касаллари рўза тутишга қўймайди. Қазосини тутади, дейилса, тузалишларидан умид йўқ.
«Ким яхшиликни ўз ихтиёри ила қилса, бу ўзи учун яхшидир».
Ким савобни кўпроқ оламан, деб бир кишига эмас, икки-уч кишига ёки ўртача эмас, олий даражадаги таомларни берса, ўзи учун яхшидир.
«Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир».
Бошқа ибодатлар каби, рўза ҳам, аввало, бу ибодатни адо этувчи шахсларга яхшилик келтиради. Жаннатга кириш, олий мақомларга эришиш, ироданинг кучли бўлиши, раҳм-шафқат сифатининг кучайиши, тақво ҳиссининг уйғониши, соғлик ва саломатлик ҳамда бошқа кўплаб биз билган-билмаган яхшиликларга рўза тутиш орқали эришилади.
Келгуси оятда юқорида зикр қилинган «саноқли кунлар»нинг вақти тайин қилинади ва ўша вақтнинг фазли ҳамда рўзанинг бошқа ҳукмлари баён этилади. شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِيَ أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِّنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ فَمَن شَهِدَ مِنكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ وَمَن كَانَ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِّنْ أَيَّامٍ أُخَرَ يُرِيدُ اللّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلاَ يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ وَلِتُكْمِلُواْ الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُواْ اللّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ185. Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган. Сизлардан ким бу ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Ва сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғи бошқа кунлардан. Аллоҳ сизларга осонликни ирода қилади ва сизларга қийинликни ирода қилмайди. Саноқни мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учун. Шоядки, шукр қилсангиз.
Аввалги оятда рўза «саноқли кунлар» фарз қилингани айтилган эди, бу оятда ўша «саноқли кунлар «Рамазон ойи» экани баён қилиняпти. Айни чоғда, Рамазон ойининг фазли ҳам зикр этиляпти.
«Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган».
Рамазон ойи йил ичидаги энг афзал ой ҳисобланади. Унинг фазли ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар, улуғ уламоларнинг сўзлари, мадҳлар, шеърлар айтилган, китоблар битилган. Лекин бу ҳақдаги таърифларнинг гултожиси Роббил Оламиннинг Ўз каломида айтган мадҳидир. Бу мадҳ турли оятларда келган. Ушбу оятдаги таъриф Рамазони шарифнинг энг улкан фазилатлари ҳақидадир. Яъни:
«...унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган».
Аллоҳ таоло Ўзининг абадий мўъжизаси, қиёматгача инсониятга ҳидоят бўладиган китоби – Қуръони Каримни нозил қилиш вақти қилиб Рамазони шариф ойини ихтиёр қилганининг ўзи бу ойнинг фазилатини юксакка кўтарган. Энди эса нур устига нур, фазилат устига фазилат қўшиб, рўза ибодатини ҳам шу Рамазон ойида тутишни фарз қилмоқда.
«Сизлардан ким бу ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин».
Ким ушбу Рамазон ойига соғ-саломат етса, Рамазоннинг янги ойи шоҳиди бўлса ёки Рамазон ойи бошланганининг хабари унга етса, рўзасини тутсин. Бу фармон умумийдир, лекин одамларда «Янги, умумий фармон бўлди, ким бўлишидан қатъи назар, ҳамма рўза тутиши фарз экан» деган фикр пайдо бўлмасин учун ушбу ҳукмдан истисно қилинганлар яна бир бор зикр этилмоқда:
«Ва сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғи бошқа кунлардан».
Сўнгра рўза тутиш фарзига муҳаббатни ошириш учун:
«Аллоҳ сизларга осонликни ирода қилади ва сизларга қийинликни ирода қилмайди», – дейди.
Доимо бандаларга енгилликни хоҳлаш ва уларни оғир машаққатли таклиф остида қолдирмаслик Ислом динининг асосий ва улкан қоидасидир. Ислом шариати осонликка бино қилинган. Набий алайҳиссалом саҳобалардан Муъоз ибн Жабал ва Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳумоларни Яманга юбораётиб, «Башоратли сўзлар айтинглар, нафрат қўзғатадиганини айтманглар, енгиллаштиринглар, қийинлаштирманглар», – деганлар.
Ушбу рўза тутиш ибодатида ҳам Аллоҳ таоло енгиллик йўлини тутганини эслатмоқда. «Рўза тутиш ҳаммага фарз», деса, Аллоҳнинг ҳаққи бор, ҳеч ким эътироз билдира олмайди. Аммо У меҳрибон Зот «Бемор ва мусофирлар ўз вақтида тутмасалар майли, кейин тутиб берадилар», – деди. Шунингдек, муддатни бир ой эмас, икки, уч, балки ундан ҳам кўпроқ ойларни фарз қилса бўларди. Бир ойнигина фарз қилиши ҳам енгилликдандир. Аллоҳ таоло амр қилган ибодатни сўзсиз бажариш ҳар бир банданинг бурчидир. «Нима учун? Фойдаси борми? Бўлса, нимада?» каби саволларни беришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Лекин шундай бўлса ҳам, баъзан иймон қувватланиши учун, илоҳий фармонларнинг мўъжизакорлигини тасдиқлаш учун баъзи маълумотлар зикр қилинади. Қуръон, Ислом, рўза каби ҳақиқатлардан бехабар ёки хабардор бўлса ҳам, бу ҳақиқатларни қайсарлик ила тан олмай келаётган ҳатто ғайридин тиб олимлари ҳам узоқ илмий изланишлари, тажрибалари давомида динимиз буюрган амалларнинг инсон ҳаёти учун нақадар фойда эканини билвосита тасдиқламоқдалар. Жумладан, улар ҳар бир инсон соғ-саломат бўлиши учун бир йилда ҳеч бўлмаса, бир ой ихтиёрий оч қолиши керак, деган хулосага келдилар.
Узр сабабли рўза тута олмаганлар ажру савобдан бебаҳра қолмасинлар деб, Аллоҳ таоло рўзанинг қазосини тутишни жорий қилди. Рўза тутиш ибодати Аллоҳни улуғлаш, унга шукр келтиришга арзийдиган ибодатдир.
«Саноқни мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учун. Шоядки, шукр қилсангиз».
Ҳа, Исломдаги ибодатларни фарз қилиб, бандалик бурчини адо этишга, гуноҳларни ювишга, ажр-савоб олишга шароит яратиб берган Аллоҳ таолони тинмай улуғлаб, унга доимо шукр қилиш керак. Ҳар бир фарз ибодат бандада Аллоҳ бошлаган ҳидоятнинг қадрига етиш ҳиссини кучайтириши керак. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 17:37 | Савол-жавоблар | 165 | Рўза