Эхсон, садақа берганда расмга олиш

Ассалому алайкум! Бераётган ёрдамларингиз билан илмим ошиб анча енгилик келаяпти иншаалох Аллоҳ рози бўлсин. Мен яқинда рамазон ойида 4-5 оилага эхсонга қурбим етиб озиқ-овқат махсулотлари олиб бордим. Мухтож оилаларни билмаганим сабабли махалла раисига мурожат қилдим. У киши эхсон қилаётган пайтим расмга олдилар норози бўлсам хам расмиятчилик учун деп ўзларини телфонларига суратга туширди. Бундай холда эхсонимда камчилик сезилмайдими менга нисбата риё ёки гунох бўлмайдими? Эхсоним хақда бошқаларга мақтаниш ниятида эмас ибрат ичун айтсамчи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ниятингизга боғлиқ. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 17:37 | Савол-жавоблар | 177 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar