Қачон вафот этиш ҳақида

Ассалому алайкум! 1. Инсоннинг қачон ўлиши ҳақидаги тақдирга оид масалани ечиб олмоқчиман. Оят ва ҳадисларни ўрганиб умумий хулоласига кўра: Инсоннинг қачон ўлишини қазони қазо билан қайтаришга алоқаси борми ёки бу инсоннинг танлаш иродаси доирасидаги иш эмасми? Умумий хулоса ва ақийдамиз бунда қандай бўлиши керак? 2. Кейин содир бўлиб бўлган ишни, масалан: Фалончини ўшанда касалхонага олиб борганимизда ёки олиб бормаганимизда ҳозир вафот этмай орамизда юрармиди, каби гапларни айтиш жоизми ё жоиз эмасми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳ ҳар бир инсонга ажалини белгилаб қўйган. Ўша вақт бўлганида вафот топмасдан иложи йўқ. 2). Аллоҳнинг тақдири шу экан дейиш керак. Албатта касални даволатишга, жароҳатни қаратишга шошилиш керак. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 17:48 | Савол-жавоблар | 147 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar