Оёқ кийим билан намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Кўп ҳолларда намозларимни ўқишда курсдошларим билан ўқийман. Шунда жойнамозни ёнига ёзганимизда оёқни ерга қўйганимиз сабабли кўп ҳолларда оёқ кийимни ечмасдан ўқиймиз. Шунақа қилсак тўғрими ёки оёқ кийимни ҳам ечиб ўқийликми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Оёқ кийим нажосатдан пок бўлса ва ичидаги астари тўнғизнинг терисидан бўлмаса жоиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:46 | Савол-жавоблар | 154 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar