Аёл киши вафот этгандан сўнг
Ассалому алайкум! Аёл киши вафот этгандан сўнг унинг ёнига умр ёлдоши кириш харом дейиляпти. Буни қандай тушиниш керак? Умр бўйи яшаб туриб ўлгандан сўнг унга харом бўп қоляпти. Хадижа онамиз пайгамбаримиз қўлларида жон берганлларку?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало сиз исмни ниғматдан Неъматга ўзгартиринг. Сиз айтган саволдаги жавоб бирор яхудийни жавоби эмас. Кейин ҳукмга тегишли ҳадислар саноқли, масалалар эса саноғи йўқ. Шундай экан ҳар бир масалага биттадан ҳадис бўлиши шарт эмас. ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида ҳам саҳобалар турли ўлкаларга жўнатилганлар ва уларни ҳузурида ҳам ҳар бир масала учун оят ва ҳадислар бўлмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари оят ҳадисдан далил топа олмасанги ижтиҳод қилгин деб буюрганлар. Имом Аҳмад, имом Абу Довуд, имом Термизий, имом Доримий, имом Байҳақий, имом Ибн Саъд ва имом Ибн Абдул Баррлар ривоят қиладилар:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга ўзларининг вакиллари қилиб юбораётиб, у кишига:
«Агар сенга бир ҳукм чиқариш керак бўлиб қолса, қандай қилиб ҳукм чиқарасан?» дедилар.
«Аллоҳнинг Китоби ила ҳукм чиқараман», деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг Китобида бўлмаса-чи?» дедилар.
«Расулуллоҳнинг Суннати ила», деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Расулуллоҳнинг Суннатида ҳам бўлмаса-чи?» дедилар.
«Ўз раъйим билан ижтиҳод қиламан. Бўш келмайман», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг кўксига уриб:
«Расулуллоҳнинг элчисини Расулуллоҳни рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», деб ниҳоятда мамнун бўлдилар».
Шариат сизу бизни ақлимиз билан жорий қилинган нарса эмас. Бир кишини 4та аёли бўлиб бирини талоқ қилса иддаси чиқмагунича ўрнига бошқа аёлга уйланиши жоиз эмас. чунки идда чиққунича эр-хотинлик алоқалари тугамаган бўлади. ҳатто иддаси ичида яна талоқ қўйса талоғи тушаверади. Аммо талоқ қўйиш ўрнига 4 аёлдан бири вафот топса ўрнига бошқасига уйланиши жоиз. Чунки аёл вафот топиши билан ўртадаги никоҳ буткул узилади. Шу ва шу каби бир неча масалалар аёл вафот топиши билан ўртадаги никоҳ узилишига далолат қилади. Ўртада никоҳ бўлмагач юзи, кафти ва қадамидан бошқа жойларига қараш эрига қараш жоиз бўлмайди. Тўғри фуқаҳолардан баъзилари никоҳ узилмаслигини айтганлар. Бунга Алий розияллоҳу анҳу Фотима онамизни ўзлари ғусл қилдирганликларини далил қилишади. Ҳанафий фуқаҳолари эса юқоридаги далилларни эътиборга олиб аёлнинг вафоти билан никоҳ узилади деганлар. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 18:43 | Савол-жавоблар | 169 | Ислам