Юмшоқ жойга сажда қилиш

Ассалому алайкум! Юмшоқ жойга сажда қилиш бойича берилган жавобларни ўқиб чиқдим. Бир танишимга айтсам мендан нима далилинг бор деб сўради. Мен унга сиз томонингиздан берилган жавобни кўрсатдим. Лекин у танишим менга "ер сатҳидан тўлиқ ғойиб бўлиши учун неча сантиметр юмшоқ жойга ботиши керак " ва "далил кўрсатилмаган бу ҳақда" деди. Мен индамадим. Мени тортишиш ниятим йўқ, агар далил ёки бирор бир шунга ўхшаш нарса бўлса жавобда ёзиб юборсангиз. Аллоҳ рози бўлсин
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида қуйидагича келади. وَيَجُوزُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ يَجِدُ حَجْمَهُ، وَتَسْتَقِرُّ جَبْهَتُهُ عَلَيْهِ، وَعَلَى ظَهْرِ مَنْ يُصَلِّي صَلَاتَهُ فِي الزِّحَامِ Ҳажми бор ва устига пешонаси ўрнашадиган ҳар бир нарса устига сажда қилиш жоиз.
Албатта, мазкур нарса жамодот ёки наботот бўлиши мумкин, аммо ҳайвонот бўлмаслиги шарт. Шу билан бирга, сажда қилинган нарсада пешона ўрнашиб турадиган бўлиши лозим. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 18:53 | Савол-жавоблар | 168 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar