Мажбурий тўлов

Ассалому алайкум! Биз хар ой чойхона қиламиз ва шу чойхонага бир киши келолмаса чойхона учун тўловни келса келмаса мажбурий қилиб қўйганмиз. Бундан иккита мақсад бор. Дўстларимиз сони камаймаслиги, чунки пул берса албатта келишга харакат қилади. Чойхона арзонроқ тушиши. Бу зулм эмасми? Дўстларимиз каналингизни кузатиб боришади эхтимол жавобингизни кўриб ўзларига хулоса чиқаришар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Емаган ошига пул тўлатманглар. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 18:53 | Савол-жавоблар | 159 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar