Шабон ойида қабристон зиёрати

Ассалому алайкум! Мен хар ой уч-турт мартадан қабристонни зиёрат қилишни ният килгандим. Лекин айрим кишилардан эшитишимча шабон ойида қабристонни зиёрат қилиш мумкин эмас экан. Шу масалада иккиланиб қолдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зиёрат қилганларида бошқа ким бундан қайтаради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаъбон ойининг 15-кечасида Бақеъ қабристонига зиёратга борганлар. Ўша айрим кишилар бефаросат эканлар. Далилсиз гапиришар экан.  Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 19:26 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar