Тоғамнинг аёли

Ассалому алайкум! Тоғам яқинда хизмат сафарига кетдилар. Кенайим бир ўзлари қолди, тоғам манга тайинлаганлар “ман кетсам кенайинга шерик бўлиб ёт” деб. Янгамни ёшлари мандан 35-40 ёшлар катта, онамдам ҳам катта. Тоғамлар оиласи билан жуда яқинмиз. Шу орада анча ёш катта бўлса ва икки киши ҳам намоз ўқидиган бўлса фақат кечқурун кенайим қўрқмаслиги учун ётишга борсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тоғанинг хотини сизга мутлақо номаҳрам бўлади. бирга қолишинглар асло жоиз эмас. Бошқа маҳрамидан топишсин ёки аёл киши ҳамрох бўлсин. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:09 | Савол-жавоблар | 162 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar