Ота-онанинг хонаси устида юриш

Ассалому алайкум! Архитекторман, 2 қаватли уйларни лойиҳалаётганда 1-қаватда ота-онани тепа қаватига фарзанд тўғри келиб қолади, буни ўзим истамасам ҳам мижоз ва жойнинг танқислигини ҳисобга олса шундек қилишга мажбур бўлиб қоламиз. Бу ҳақида шариатимиз нима дейди? Фарзанд ота-онасининг тепасидаги хонада яшаши мумкинми? Ёш оилани ётоғида душ учун хона бор, шу жойни хонанинг қибла тарафига жойлаштириш мумкин эмас деди кўпчилик, бу ҳақида ҳам маслаҳат берсангизлар. Келажакдаги ишимда манфаатли бўлар эди. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота онаси рози бўлса, зарари йўқ. Ҳожатхонаси қиблага қарамаса, бўлади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 19:37 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar