Фантастикали кино кўриш

Ассалому алайкум! Ширк келтирувчи ёки фантастикали киноларни кўриш мумкин эмасми? Агар ҳаддан ошмай (яъни берилиб кетмасдан) кўрса гуноҳ ёзилмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда “Арридоо билкуфри, куфрун” яъни куфрга рози бўлиш, куфр ҳисобланади деган қоида бор. Ширкий нарсаларни кўпроқ кўрадиган инсон рози бўлиш у ёқда турсин ўша шикрий нарсалардан роҳат оладиган бўлиб қолади. Куфр нарсаларни кўравериш унга нисбатан инсонни бепарво қилиб қўяди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:41 | Савол-жавоблар | 142 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar