Узум ҳақида ҳадис

Ассалому алайкум! Нақадар гўзал ахлоқлисиз, ё #РасулАллоҳ! Қишлоқдан бир камбағал киши, қўлида бир косада тўла узум ила Расулуллох саллоллоҳу алайхи ва саллам хузурларига, ҳадя қилмоқ ниятида келди. Расулуллох саллАллоҳу алайхи ва саллам қўлидаги бир коса узумни олиб ундан едилар, бир марта олиб еганларидан кейин бир табассум қилдилар, иккинчи бор олиб еганларидан сўнгра яна жилмайдилар. У зотни табассумларини кўрган фақир киши хурсандлигидан осмонга учай деди. Атрофида турган У зотнинг асхоблари қараб турардилар аммо ҳар галгидек асхобларига бу сафар узумни улашмадилар хатто косадаги узумни ҳар еганда табассум қилиб, охиригача еб тугатдилар. Фақир киши хурсандлигидан ўзига сиғмай, қайтиб кетди. Сахобаи Киромлар Расулуллох саллАллоҳу алайхи ва салламга қараб: - Ё РасулАллоҳ! Нима учун бизни узумга шерик қилмадингиз? - дедилар. Расулуллох саллАллоҳу алайхи ва саллам уларга бир табассум қилиб: "У узумдан бир олгандим жудаям аччиқ экан, сизлар ила шерик бўлсам, бирортангиз у кишини хурсандлигини бузиб қўймоқлигингиздан қўрқдим! дедилар". Ассолату вассаламу алайка, ё Расулаллоҳ! Юқорида келтирилган воқейлик саҳиҳ далиллар билан келганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунақа ҳадисни билмаймиз. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 20:10 | Савол-жавоблар | 189 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar