Масжидда иккинчи жамоат

Ассалому алайкум! Масжидда иккинчи жамоат ҳақида фиқҳ.уз каналидан ўқидим. Аввалроқ шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг аудо жавобини ҳам эшитган эдим. Бу иккаласида ҳам йўлдаги масжидларда иккинчи жамоат қилиш макруҳ эмас дейилган. Ҳозирда бизда аксарият масжидлар йўлнинг бўйида, маҳалла масжидлари кам учрайди. Йўлнинг бўйидаги азон ва иқома айтиладиган, жума намози ўқиладиган масжидда иккинчи жамоат қилиш мумкинми? Кўпчилик ҳали 1-жамоат тарқалмай туриб ҳам 2-жамоат қилишади, шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўша мақолани ўқиган бўлсангиз жавоби берилган. Иккинчи жамоат қилувчилар Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг “Жоиз” деган қавлларини далил қилишади. Бунинг учун бир неча шартлар бор. Биринчиси аввалги аосий жамоатдан қасддан ажраб ўқимасликлари керак. Иккинчиси, меҳробдан четда бўлиши керак, токи биринчи жамоат даражасига етмасин. Учинчиси “Алаттадоъи” бўлмаслиги керак. Яъни “келинглар-келинглар” деб тарғиб билан бўлмаслиги керак. Тўтринчиси, иккинчи жамоат қилувчилар азон ҳам такбир ҳам айтмасликлари керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:35 | Савол-жавоблар | 134 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar