Хбетта ютилган пул

Ассалому алайкум! Хбет ўйинини ўйнашади ва шундан юткан пулларини еб ичиш кийим қилиш телефон сотиб олиш кундалик ишларига ишлатади. Бу пуллар харом бўлса унга халол овқат сотиб олса ўша овқат халол бўладими. Бисмиллохни айтиб ейишади овқатни буни хукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром пулга сотиб олинган шаръан ҳалол таомлар ҳам ҳаром ҳисобланади. Бисмиллаҳни айтишда эҳтиёт бўлишсин. Аввало ҳозирдан ҳаромдан топишни тарк қилишсин. Чунки ҳаром инсонни семиртиргани билан бир кун бўктириб ҳаром ўлдиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳаромдан униб-ўсган гўшт дўзахга лойиқ” деганлар. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 20:10 | Савол-жавоблар | 174 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar