Рухий тарбиям

Ассалому алайкум! Ёшим 19 ақлу ҳушим жойда ликин нмаҳадур жудаям қийналяпман онам отам билан ажрашганлар оилада 3 кишимиз одам бизни котта қилдилар ишладилар пул йиғиб уй олдилар биз у пайт ёш бола идик ёшлигимизнинг завқли дамлари боллар уйида утган ман бундан ҳафа имасман ликин биз котта булдик онам михнаткаш акам михнаткаш одамлар ликин ман уларга ухшаёлмадм булар машаққад билан ҳаётга интилишмоқда олдиларига орзулар қуйишган ликин ман шу нарсаларни ҳаммасини чунсамда умуман узм ҳаракат қилолмаёмман кимдур қул оёғимни боғлаб қуйгандик ҳото узимни узим умримни йиб битирвотгандайман ликин шуларни ҳаммаси билиб турсам ҳам ҳаракатм юқ номоз уқимаганман ҳалигача вақтимни умримни бихуда сарфлаётганимни билсам ҳам натиза юқ ҳудду ичимдан нмадур азоб биради булган булмаган нарсаларни уйлаб юраман бошим оғриб китади илтимос қилиб сурайман сездан умримни вақтимни бихуда утказмай қандай қилиб узмни узгартира оламан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунинг учун аввало намоз ўқишни бошланг. Намоз туфайли сизнинг ҳаётингиз мазмунга тўлади. Кўнглингизга хотиржамлик тушади. Намоз тартибга ўргатади. Фаҳш ва ёмон ишлардан қайтаради. Ундан кейин онагиз, акангиз ва оила аъзоларингиз олдидаги вазифа ва бурчларингизни ўрганинг. Уларни бажаришга бел боғланг. Ислом дини ҳаётнинг барча жабҳаларининг таълимотларни берган. Уларга амал қилсангиз, ҳозирги ҳолатингиздан Аллоҳнинг изни ила осон чиқиб кетасиз. Аллоҳ сизга рушди ҳидоят, ибодатга ҳиммат, ишларингизга қувват берсин! Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 19:18 | Савол-жавоблар | 136 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar