"Пир" деб айтиш
Ассаламу алайкум! Савол-жавоблар архивидан Ҳазратимизнинг пир ҳақида берилган саволга "пир устоз дегани" деган жавобларини ўқидим. Шайхимиздан кўп нарсани ўргандик, ўзларидан сўрадик, китоблари орқали билдик, зикрларни тартибга туширдик ва ҳоказо. Биз Ҳазратни “пиримиз” десак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! “Пир” сўзи устозимиз айтганларидек “Устоз”, “Муршид” ва “Тарбиячи” маъноларини билдиради. Лекин ҳозирги кунимизга келиб бу сўз, фақат бошига мушкул тушганида мадад сўрайдиган сиймога айланиб қолган. Шунинг учун “Пир” сўзини ишлатмасдан “Устозимиз” дейиш билан кифояланган афзал. Валлоҳу аълам.
29 Апрел 2022, 09:35 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар