Нисобдан кўпроқ маош

Ассалому алайкум! Мен ойлик( баъзида бир ойлик, баъзида 2 ойлик) маошим закот нисобидан кўпроқ бўлади. Мен оилам учун керакли ҳаражатлардан ташқарисини уйда тўплайман. Ҳар йили рамазонда ҳамма пулимдан 40 дан бирини ажратиб, уни ҳақдорларга берардим. Бунда рамазонда 5 - 6 ой олдин олган ойликларим ҳам қўшилиб кетади. Ҳали уларга бир йил бўлмаган бўлади. Аслида бу ҳолатда қандай закот чиқарилади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қўлингизда боридан закот чиқарасиз. Бир ҳафта олдин қўлингизга теккан бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 20:32 | Савол-жавоблар | 161 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar