Бировнинг ҳақини ато этмоқ

Ассалому алайкум! Мен мактабда ўқиб юрган вақтларимда ташкилий ишларга фаол эдим. Синфдошлар билан бирон байрам муносабати билан зиёфат қилмоқчи бўлсак пул йиғинни, сарф ҳаражатлар ҳаммасини мен қилардим. Бозор-учардан 5000-1000 пул ортиб қоларди. Шундай қилиб мактабни битиргунча синфдошларни анча ҳаққи менда қолиб кетган. Илмсизликдан бу нарсага парво қилмаганман. Энди уларни ҳаққини адо қилмоқчиман. Ўртада йиғин қилиб ўтирамиз. Шу зиёфат ҳаражатини чўнтагимдан қилиб, уларни пулини қатиб берсам мисол учун 30.000дан йиғиб кейин бўлган ишни айтиб пулларини қайтиб бериб рози қилсам бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир ҳақни ўз эгасига етказинг ва розлигини олинг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 21:16 | Савол-жавоблар | 160 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar