Ижарада туриб закот бериш

Ассалому алайкум! Бугунги кунда менинг шахсий уй-жойим бўлмаганлиги сабабли оилам билан ижарада тураман. Лекин, менинг молим нисобга етган. Менга закот бериш фарз бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фарз бўлади. Баъзи одамларни юз минглаб долларини тижоратда айлантириб, ўзлари уй олмасдан ижарада туришади. Ундайлар бой ҳисобланиб, закот фарз бўлади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 21:27 | Савол-жавоблар | 158 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar