Тошма тошганида тахорат

Ассалому алайкум! Менга яқинда тошма тошди, докторга кўринсам бу тошманинг номи "Пуштиранг темиратки" экан. Доктор менга, бу сувни яхши кўрувчи тошма, сув текса кўпайишини айтди(1ойда йўқолар экан). Саволим, бундай холатларда қай тарзда тахорат олиб намозни давом эттириш мумкин? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биринчидан диндор бўлмаган докторнинг гувоҳлиги шариат борасида эътиборга олинмайди. Шунинг учун намоз ва бошқа ибодатларни ҳукмини биладиган бошқа доктордан ҳам сўранг. Агар ҳақиқатан зарар қилиши аниқ бўлса, ювадиган жойларни ювиб қолганига масҳ тортасиз. У ҳам зарар қилса таяммум қилиб намоз ўқийсиз. Буни албатта аниқлатиб олинг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 21:27 | Савол-жавоблар | 175 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar